"Бароқхон" ва "Тилла Шайх" масжидлари Фонднинг саҳоватли ҳомийлари кўмагида таъмирланди

"Бароқхон" мадрасаси ва "Тилла Шайх" масжиди Фонднинг саҳоватли ҳомийлари кўмагида таъмирланди

vaqf.uz

 

Аллоҳ таоло Каломининг Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (92-оят). Фондимиз Сиз хайрияпарвар инсонлар кўмагида бир нечта масжидларнинг қурилиши ва таъмирланиши ишларида иштирок этиб келмоқда.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди юртимиз масжид ва мадрасалари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий техник базасини яхшилаш, таълим берувчи ва олувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида кўплаб амалий ишларни бажариб келмоқда. Ҳозирги вақтда эса бир қатор лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Жорий йилнинг ноябрь ойи сўнггида "Ҳазрати Имом" мажмуаси таркибига кирувчи қадимий "Тилла Шайх" ҳамда "Бароқхон" масжидларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу кунлардаги ёғингарчиликлар оқибатида икки тарихий масжидларнинг том қисми ҳамда тарнов ускуналарида сув сизиши ҳолати кузатилган. Ушбу ҳолат юзасидан зарурий чоралар кўрилиб, Фонд ҳомийларининг саҳовати эвазига ушбу икки масжиднинг том қисмлари таъмирланди ва уларга янги тарнов тизими ўрнатилди. Ушбу ишларга Фонд ҳисоб рақамларидан 18 миллион 600 минг сўм сарф этилди.

 

Аллоҳ йўлида масжиднинг таъмир ишларида фаол иштирок этаётган, бунда ўз хизматлари ва молини аямаётган хайрпарвар инсонларга миннатдорлик билдирган ҳолда, Ўзидан ажрларни кўпайтириб беришини сўраймиз!

 

"Вақф" ҳайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

27 Ноябрь, 2019 йил | 1534