Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вақф хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликка оид меморандум имзоланди

Кеча 14 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди рахбари И.Халилов Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вақф хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Шунингдек, марказ ходимлари, Ҳадис илми мактаби устоз ва талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маркази раҳбари Ш.Зиёдов, Ал- Азхар университетидан ташриф буюрган устозлар, Ҳадис илми мактаби талабалари сзга чиқдилар.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

– Ҳозиргача дунёнинг 24 етакчи ислом тадқиқот маркази, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди, – деди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Шовосил Зиёдов – Вақф хайрия жамоат фонди билан имзоланган меморандум илмий тадқиқотларимиз, рисолалар, китобларни нашр қилишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаш керак.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

Миср араб республикаси “Ал-Азхар” университетидан ташриф буюрган устоз доктор Махмуд Абдулла Абдурахмон ўз нутқида юртимизда дин соҳасида олиб борилаётган ижобий ишларни, хусусан, вақф фондининг бугунги кунда қилаётган барча хайрли ишларини кўриб Пайғамбаримиз алайхиссалом даврларига хос хайрияни кўрдим деб вақф фондига бахо берди. Шунингдек, дин, шариат, маърифатга эътиборни кўриб, Миср араб республикаси, “Ал-Азхар” университети ва ўз номимдан Президент Ш.Мирзиёевга ва Вақф хайрия жамоат фондига чуқур миннатдорчилигимни билдираман деб таъкидлади.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

Учрашув сўнгида 3 нафар мактаб талабаларига тўлов-контракти тўлаб берилган сертификат, ҳамда 50 дона Қуръони карим китоби Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби талабаларига совға тариқасида тақдим этилди. 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

14 Февраль, 2020 йил | 184