Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади
 
Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда юқори мартабали меҳмон, дунёга машҳур “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб ҳам иштирок этмоқда. 

Анжуманнинг очилиш маросимида Шайх Аҳмад Таййиб жанобларига Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилган эди.
 
photo5400331869440028189.jpg

Танаффус чоғида “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эзгу тилаклари ёзилган номаси ва Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя” асарининг XIII асрга оид нусхаси факсимилеси топширилди. 

Шайх Аҳмад Таййибга ушбу юксак эътибор учун миннатдор эканлигини қайд этиб, Президентимизга ҳам ўзининг чексиз эҳтиромини билдирди. Туҳфа қилинган ноёб китоб эса “Ал-Азҳар” мажмуасида қимматли тарихий манба сифатида ўрганилиши ва янада кенг тадқиқ этилишини маълум қилди.
3 Март, 2020 йил | 915