Халқаро конференция якунланди

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция якунланди.

Халқаро конференцияда йигирмага яқин давлатдан уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари қатнашди. 

Икки кун давомида асосий ва шўъба мажлисларида қирқдан ортиқ маърузалар тингланди.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

Халқаро конференция қатнашчилари Имом Мотуридий, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуалари, шунингдек, Самарқанддаги бошқа муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни зиёрат қилди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, конференцияда “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раиси И.Халилов иштирок этди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

5 Март, 2020 йил | 967