“Вақф” хайрия жамоат фонди Сардоба туманида масжид қуради

13 май куни “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари Сирдарё вилоятига яна бир бор ташриф буюриб, тошқин оқибатида зарар кўрган Сардоба туманидаги “Алишер Навоий” ва “Юсуф” жоме масжидлари холати билан танишди. Ўрганиш натижасига кўра, ушбу масжидларга тошқин оқибатида жиддий талофат етганлиги аниқланди. 

Масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш - “Вақф” хайрия жамоат фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шунга мувофиқ Фонд табиий офат оқибатида зарар кўрган “Алишер Навоий” масжидини тубдан қайта қуриш ҳамда “Юсуф” жоме масжиди биноларини капитал таъмирдан чиқариш ташаббусини илгари сурди.

Азиз саховатпеша ватандошларимизни масжидни қуришдек хайрли ишда ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламиз!

Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

“Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради”.

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz

“Вақф” хайрия жамоат фондини матбуот хизмати.

14 Май, 2020 йил | 1498