"Вақф" фонди Ўрта Чирчиқ туманидаги “Абу Ҳурайра” масжиди қурилишида иштирок этмоқда

Бугунги кунда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан юртимизнинг кўплаб ҳудудларида ўндан ортиқ масжидларда қуриш, қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу хайрли ишларда саҳоватпеша ҳамюртларимизнинг имконият доирасида қилган ҳомийликлари, кўмаклари билан янгидан-янги масжидлар барпо этилиб, намозхонлар учун шароитлар яратилмоқда.

 

2019 йил июль ойида қурилиши бошланган яна бир масжидлардан бири савобталаб инсонлар ҳомийлиги, “Вақф” хайрия жамоат фонди кўмаги билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги "Абу Ҳурайра" масжиди қурилиши жадал давом этмоқда. Хусусан, Фонд томонидан масжиднинг том қисми ёпиб берилди, ҳамда ички қисми учун 300 кв м гипсокартон олиб берилди. Айни дамда масжидда сувоқ ишлари жараёни кетмоқда. Масжид қавми тез кунларда ибодатларини жамоат бўлиб янги масжидда ўқишни ният қилишган.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Дарҳақиқат, масжид қуриш ёки унга ҳисса қўшиш савоби улуғ амаллардан. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар (Тавба сураси, 18-оят).

 

Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

"Кимки масжидга битта ғишт қўйса, Аллоҳ унга жаннатдан қаср ваъда қилган"

 

Масжидларни қуриш ва таъмирлашда ҳисса қўшиш билан ўзингизга Жаннатдан уй ҳозирланг! 

Ҳ/р: 20212000405121745001

МФО: 00475

ИНН: 207300637

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

19 Май, 2020 йил | 917