Вақф қилинган китоблар Қува ва Риштон туманидаги масжидларга етказилди

14 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 8 та масжидга ва Риштон туманидаги 9 та масжидга жами ҳисобда 26 млн сўмлик 42 турдаги 750 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига юртимизда нашр этилган «Муаллими соний» китоби уч донадан, «Бир виждон уйғонур», «Мен ҳам намоз ўқийман», «Одам ато ва Момо ҳаво», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси» китоблари икки донадан, «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Амаллар ниятга боғлиқ», «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» «Дин насиҳатдир», «Енгил амаллар», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 2, 5, 7-қисмлари, «Олтин силсила» 2, 3, 5, 6-жузлари, «Ҳалол очиқ - ойдиндир, ҳаром - очиқ ойдин», «Мўминнинг меърожи», « Бозор ва унга боғлиқ масалалар», «Дин насиҳатдир», «Исроф», «Қарз ва унга боғлиқ масалалар», «Соғлом бола», «Тасаввуф ҳақида тасаввурлар», «Зуҳд ва ҳаё» ва «Очиқ хат» китоблари бир донадан Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

 

Ундан ташқари «Ўкинма», «Иҳё улумиддин», «Қарз», «Ғийбат ўзи нима?», «Қуръон қалблар шифоси» «Енгил амаллар», «Нурул басар», «Дунё ва дин одоби» «Аҳмад Лутфий Қозончи», «Бир виждон уйғонур» каби китоблар ҳам масжидларга тақдим этилди.

Акциянинг иккинчи босқичида маблағларини вақф қилган ёки акцияни улашиб бўлсада ёрдам берган барчага раҳмат деб қоламиз.

Фаол бўлайлик! Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар етказиб бериш ҳамда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжидларда бепул онлайн кутубхона ташкил этиш режалаштирилган.

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:
+998974490456 (Темурбек)
+998909074554 (Шавкатбек)

16 Июль, 2018 йил | 1846