Хоразм вилоят филиалига мурожаат қилган 22 нафар фуқаролар пластик карталарига моддий ёрдам ўтказиб берилди.

Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.
Ҳадиси шарифлардан бирида “Фарз амаллардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал мусулмон кишининг қалбига шодлик киритишдир” дейилган.

Мазкур ҳадисдан бир инсонни кўнглини кўтариш, унинг қалбига хурсандчилик киритиш нақадар савобли, шу билан бирга эътиборли иш экани намоён бўлмоқда.
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилояти филиалига мурожаат қилган 22 нафар мурожаатчининг пластик карталарига жами 18 100 000.00 сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.

  • Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин !

"VAQF" хайрия жамоат фонди саховатпеша фуқароларимизнинг хайрия ва закот мабларини ҳақдорларга етказишда албатта одилликка таянади.

"VAQF" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати !

16 Июль, 2020 йил | 128