Наманган вилоят филиалига мурожаат қилган 23 нафар фуқароларга молиявий ёрдам берилди.

Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.  
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Бухоро вилояти филиалига мурожаат қилган 23 нафар фуқарога 25 700 000 сўм пул маблағлари мурожаатчиларнинг пластик карталарига ўтказиб берилди.

        Бу каби хайрия ишлар халқимизнинг ҳамжиҳатлик ва азалий меҳр-оқибат ҳамда саховатпешалик қадриятларининг бир намунаси десак муболаға бўлмайди.

  • Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин !

"VAQF" хайрия жамоат фонди саховатпеша фуқароларимизнинг хайрия ва закот мабларини ҳақдорларга етказишда албатта одилликка таянади.

"VAQF" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати !

25 Июль, 2020 йил | 171