«Вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар» номли янги рисола нашрдан чиқди

Вақф хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Искандар ХАЛИЛОВнинг муаллифлигида «Вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар» номли янги рисола нашрдан чиқди.

vaqf.uz

Ушбу рисолада Ислом фиқҳида мулкчиликнинг алоҳида тури бўлган вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар ишончли манбалар асосида баён этилган. Шунингдек, китобда вақфга оид кўп учрайдиган масалалар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз боради.

 

Бу рисола вақф ҳақидаги масалаларни ўқувчига осон, эҳсон қилувчиларга ва эҳсонга тарғиб қилувчиларга ёрдам берувчи китоб бўлиши умидидамиз.

Вақфга доир ҳукмлар ислом фиқҳида алоҳида ўрганилган. У қоидалар ва далилларни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан, бу мавзудаги фиқҳий ҳукмларни тушиниш алоҳида ўрганишни талаб этади, дейилади муаллиф И.Халилов ёзган сўзбошида. 

«Вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар» китоби шуниси билан аҳамиятлики, ундан ўқувчи “вақфнинг аҳамияти қандай?”; “вақф қилишнинг хикмати нима?”; “ислом тарихидаги биринчи вақф?” каби саволларга ҳам диний, ҳам замонавий жиҳатдан аниқ жавоблар олади. Буни бугунги шароитда ҳар бир мўмин-мусулмон киши ўқиб билиб олиши шарт.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Янги китоб Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли “Шамсуддинхон Бобохонов босмахонаси” масъулияти чекланган жамиятида чоп этилди. Китобга А.Хўжамов, Ж.Шодиев муҳаррирлик қилган бўлиб, иборалар содда ва тушунарли шаклда. 

Ушбу китоб кенг китобхонларга мўлжаллангани билан янада аҳамиятлидир. Аллоҳ таоло ушбу китобни барчамизга муборак қилсин.

 

"Вақф" ҳайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

29 Сентябрь, 2020 йил | 1014