Вақф қилинган китоблар Самарқанд вилоятидаги масжидларга етказилди

13-14 август кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Пастдарғом туманларидаги 36 та масжидга жами ҳисобда 40 млн сўмлик 1260 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 7 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 7-қисми, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Иймон«, «Очиқ хат» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жаовблар», «Дунё ва дин одоби», «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

 

Акциянинг олтинчи босқичида маблағларини вақф қилган ёки акцияни улашиб бўлсада ёрдам берган барчага раҳмат деб қоламиз.

Фаол бўлайлик! Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 169 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:

+998909074554 (Шавкатбек)

+998974490456 (Темурбек)

15 Август