Вақф фонди Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 тонна гўшт тарқатди

 

«Вақф» хайрия жамоат фонди Қурбон ҳайитининг биринчи кунида 1 тоннадан зиёд Қурбонлик гўштларини шариатда кўрсатилган ўринларга етказди.

Жумладан, қурбонлик гўштлари диний таълим муассасаларига, ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга берилди.

Ҳар бир оилага ўрта миқдорда 3-4 кг атрофидаги гўшт тарқатилди.

Қайд этиб ўтамиз, бугун «Вақф» хайрия жамоат фондига қурбонлик соҳибларидан келган гўштлар шариатда айтилган ўринларга етказилди.

Берувчи қўлдан ҳам, олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ таоло рози бўлсин!

Шу ўринда «Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу қурбонлик гўштларини тарқатишда фондга кўмакдош бўлган барча кўнгилли инсонларга ташаккур айтади!

21 Август