"Саховат- олий қадрият" тадбирлари Республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Хайрия хафталигининг иккинчи кунида амалга оширилган тадбирлар.


Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Пандемия даврида юртдошларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаб, савобли ишларни амалга оширгани буни яққол кўрсатиб турибди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия хафталигининг 2 кунида қуйидаги савобли ва хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
- юртимиздаги 176 та зиёратгоҳда Қуръон оятлари тиловат қилиниб, инсоният бошига келган бу хасталик ва синовларни даф бўлишини сўраб дуолар қилинди, қурбонликлар сўйилди.
- 25 та “Мехрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларида хайрия дастурхони тузалиб, ош тарқатилди. Ушбу ижтимоий муассасаларида яшовчиларни холидан хабар олиниб, уларга фойдаланиш учун хар хил турдаги 123 дона маиший техникалар тақдим қилинди.
- асосий эътибор ногиронлиги бор ва имконияти чекланган шахслар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибат, бағрикенглик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилди. 19553 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 11 турдаги (жами 32 кг) озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Хайру-эҳсон ва яхшилик улашиш ила Аллоҳнинг рахматидан умидвор бўлган саховатли инсонлар ва барча мўмин-мусулмонларни эзгу ишларда ҳомийлик ва хамкорлик қилишга чорлаб қоламиз. Зеро, Ҳадиси шарифда
«Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир», дейилган.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

28 Декабрь, 2020 йил | 703