Тошкент вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди филиали томонидан хайрия тадбирлари ўтказилди. "Саховат - олий қадрият" хайрия тадбири давом этмоқда.

 

Илгарироқ “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 25 – 30 декабрь кунлари хайрия тадбирлари ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида хабар бергандик. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш, қалбларга илиқлик улашишдан иборатдир.

 

Бугун Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 14-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳридаги 15-сонли Меҳрибонлик уйларида ана шундай хайрия тадбирларининг дастлабкиси бўлиб ўтди. Унда 250 дан ортиқ тарбияланувчилар учун карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда дастурхон тузалди ва қўй сўйилиб, ош улашилди. Шунингдек, болажонлар учун жами 6 та телевизор ҳадя қилинди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов, Бўка тумани бош имом-хатиби Бахриддин домла Шарипов, Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби Алижон домла Абраев иштирок этиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, турли бало ва офатлардан омонда бўлишини сўраб дуолар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хайрия тадбирлари 30 декабрга қадар давом этади.

 
 
28 Декабрь, 2020 йил | 46