Вақф фонди: эришилган натижалар ва келажак режалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, масжид ходимлари, жумладан имом-хатиблар, ноиб имом, муаззинларни ойлик маош билан таъминлаш,аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

Вақф хайрия жамоат фонди очилгандан буён кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож кишилар фондга расмий тарзда мурожаат қилишмоқда. Уларнинг касаллик ҳужжатларини ва моддий ёрдамга муҳтожлиги ҳақидаги далиллар асосида уларг закот ёки хайрия ҳисоб рақамларимиздан ёрдам кўрсатилмоқда.

Эришилган натижалар

«Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ҳозирги кунда «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси ўтказилмоқда. Акцияга кўра, масжидларга Қуръони карим, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар ва масжид қавми учун керакли деб ҳисобланган китоблар етказиб бериляпти.

Шу вақтга қадар 9 та вилоятдаги 306 та масжидга жами 367 млн сўмлик 13109 та китоб етказиб берилди.

Масжидларга «Қуръони карим», муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мўжизалари», «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари», «Оилада фарзанд тарбияси», «Сўраган эдингиз», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт», «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг», «Олтин силсила», «Иймон», «Очиқ хат» «Бахтиёр оила» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жаовблар», «Дунё ва дин одоби», «Нурул басар» «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқ одоблари» «40 фарз» «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шакли шамоиллари» «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилмоқда.

Саховат тадбирлари

Вақф хайрия жамоат фонди ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга доимий равишда ёрдам кўрсатиб келмоқда. Шу вақтга қадар фонд умумий ҳисобда 1 млрд сўмдан зиёд саховат ишларини амалга оширди. Жумладан, Қурбон ҳайитида Республика бўйича 10 тоннадан зиёд қурбонлик гўштлари фонд номидан тарқатилди. Шу билан биргаликда 400 та оилага истеъмолъ саватчаси тарқатилди.

Келажак режалар

“Никоҳ тўйлари”

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг никоҳ ёшига етган фарзандларини никоҳ тўйларини ўтказиб бериш бўйича акция эълон қилиниши режалаштирилди.

Оби ҳаёт лойиҳаси

«Вақф» хайрия жамоат фонди яқин келажакда «Оби ҳаёт» номли лойиҳани ишга туширади. Унга кўра чекка-чекка қишлоқ ва овулларда сув чиқариш режалаштирилган.

Рўзғор лойиҳаси

«Вақф» хайрия жамоат фонди яқин келажакда «Рўзғор» номли лойиҳани ишга туширади. Унга кўра кам таъминланган, боқувчиси йўқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига рўзғорлик қилиб берилади. Ушбу лойиҳа акция кўринишида ўтказиш режалаштирилган.

Эҳтиёжмандларга кўмак

Кийим-кечак, мебел, маиший электр-техника жиҳозлари ва бошқа уй-рўзғор буюмларни йиғиш ва эҳтиёжмандларга беғараз бериш тариқасидаги “Эҳтиёжмандларга кўмак” акцияси режалаштирилган.

 

“Обод хонадон” лойиҳаси

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни манзилларини топиш, уларнинг уй-жойларини қуриш ва таъмирлашга ёрдам бериш мақсадида “Обод хонадон” акциясини эълон қилиш акцияси режалаштирилган.

Бундан ташқари яна бир қатор хайрия тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

14 Октябрь