Умаров Жамшид Обитжонович
Манзили : Тошкент шаҳри Олмазор туман Қорасарой кўчаси 47 уй
Боғланиш учун : Акция учун масъул З.Тураев тел: +998-90-939-08-09
Хайрия йўналиши мақсади :

                                             Бисмиллаҳиp Роҳманиp Роҳийм !

Жамшидни оиласига соғлом қайтишига ҳиссамизни қўшайлик !

Умаров Жамшид 1986 йилда туғилган. Икки вояга етмаган фарзанди бор. Туғма ВПС касаллиги ташхиси қўйилган. «Ихлос» клиникаси шифокорлари таҳлили натижаларига кўра ҳозирда юрак тешиги катталашган. Бемор исталган вақтда инсулт олиши мумкин.  Жарроҳлик муолажаси учун 29 000 000 сўм маблағ талаб қилинади. Икки ой муддат ичида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим.

Жамшиднинг отаси Умаров Обитжон саховатпеша инсонларнинг мол-мулки, дори-дармони, маслаҳати ва дуоси билан ўз ҳиссаларини қўшишларидан умидвор.

Аллоҳ қилган хайру саҳоватларингизни қиёматда ўзингизга ҳамроҳ қилсин !

Тўпланган маблағ : 0 сўм


Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

29 Октябрь