Муродимов Абдусолиҳ
Манзили : Тошкент шаҳри Олмазор туман Қорасарой кўчаси 47 уй
Боғланиш учун : Акцияга масъул З.Тураев тел: +998-90-939-08-09
Хайрия йўналиши мақсади :

                                                Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм !
Беш ойлик фарзанди Муродимов Абдусолиҳнинг жигар серрозидан азият чекаётганлиги сабабли ҳозирда Тошкентда яшаб келаётган отаси Акмал Деҳқонов ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг фарзанди Абдусолиҳ сариқ касаллиги билан туғилган. Кейинчалик аҳволи яхшиланмай, ёмонлаша бошлаган. Шифохонада қўлдан келганча даволанишни ўтамоқда. Республика педиатрия марказида 3 марта даволанган.
Беш ойлик болакайга жигар серрози ташҳиси қўйилган. Болада трансплантация усули орқали жигар ўтказиш жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур. Абдусолиҳ беш ойлик, аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб, қорни катталашиб бормоқда. Донор сифатида ота-онасининг ўзи иштирок этишади. Операция учун 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ талаб этилиши маълум қилинди.
"Бемор Абдусолиҳ 2018 йил 15 августда туғилган. Бизга отаси 2018 йил октябрь ойида мурожаат қилган. Мурожаат вақтида туғма гепатит ва ўт йўллари дискинезияси билан келишган. Келганида тўлиқ диагностика бўлмагани туфайли бу ерда текширдик. Текширув мутахассислар билан биргаликда олиб борилди. Шундан сўнг, билиар жигар сиррози ташхисини қўйдик. Даволанишни кейинги босқичи жигар трансплантацияси, қисман алмаштиришга келишилди. Шу сабабли, жигарни қисман кўчириб ўтказиш тавсия қилинади. Трансплантасиядан кейинги диспансер назорати ўзининг турар жойидаги ва бизнинг шифокорлар назоратида бўлади", – дейди Абдусолиҳ даволанаётган Республика педиатрия илмий марказининг олий тоифали шифокори Дилшод Юсупов.

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

1 Февраль