Хайрия карвони Хоразм вилоятида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор хайрия тадбирларини ўтказиб келмоқда. Маълумки, бу каби тадбирлар 2023 йилнинг сўнгги ойларида Фарғона, Жиззах ва Андижон вилоятларида кўтаринки руҳда ташкил этилиб, кўплаб эҳтиёжманд оилаларга шодлик улашилди. Кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир, китоблар, маиший техникалар, турли ўйинчоқлардан иборат хайриялар тарқатилди.

Энди навбат Хоразм вилоятига келди. Бироз муддат олдин ҳомийлар ва фонд томонидан йиғилган турли зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийим-кечак, кўмир, турли ўйинчоқлар, китоблар, велосипед, катта ва кичик маиший техника ва бошқа хайриялардан иборат карвон Хоразм вилоятига етиб борганди. Бугундан уларни ўз эгаларига топшириш бошланди. Бу жараёнда эзгулик элчилари вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган 300 тадан ортиқ хонадонга кириб боришади.

Хайрия карвони Хоразм вилоятида
13 Январь, 2024 йил | 259