Меҳр-мурувват, хайру саховат ойи бўлган Рамазонда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг мушкулини осон қилиш, ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш янада кенг тус олмоқда. Хусусан, кеча “Вақф” хайрия жамоат фонди вакиллари Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани “Катта Чўпонота” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи бир нечта эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат рамазон ҳадяларини топширишди. Ҳомийларнинг рамазон ойидаги бу саховати кўплаб кам таъминланган оилаларни хурсанд қилиб, кўнгилларни хушнуд этди.