ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА РАМАЗОН ҲАДЯЛАРИ КИРИБ БОРДИ

Муқаддас Рамазон ойида кам таъминланган, моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш савобли амаллардандир. Эҳтиёжманд бир мискиннинг мушкулини осон қилиш, оғирини енгиллатиш каби бу ойда қилинган яхшиликлар жавобсиз қолмаслиги уломаларимиз томонидан кўп таъкидланади.

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилояти филиали вакиллари ҳудуддаги ҳомийлар ёрдамида Рамазонй ойи бошлангандан буён бу каби кўплаб савобли ишларни амалга ошириб келмоқда. Кўплаб эҳтиёжманд аҳоли вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, юзлаб кам таъминланганлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Кеча ҳам хайр-эҳсон тадбирлари давом эттирилиб, 10 та кам таъминланган хонадонга 1 млн. 500 минг сўмлик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА РАМАЗОН ҲАДЯЛАРИ КИРИБ БОРДИ
19 Март, 2024 йил | 224