“Вақф” хайрия жамоат фондининг Сирдарё филиали томонидан ҳомийлар, саховатли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда Гулистон туманидаги маҳаллаларда яшовчи 80 нафар кам таъминланган, ногирон, боқувчиси йўқ аҳоли вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Гулистон тумани марказида жойлашган “Озода” тўйхонасида бўлиб ўтган ифторлик тадбирида Дин масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман вакили, туман нуроний жамғармаси раиси ва Гулистон тумани бош имом хатиби қатнашди.
Ифторлик сўнггида иштирокчиларнинг ҳар бирига ҳурмо улашилди.