20 ТА ОИЛАГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

«Вақф» хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга доимий равишда моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, яқинда филиал ходимлари Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 та оиланинг хонадонига боришиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишишди. Уларнинг муаммоларини ўрганишди. Саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда мазкур эҳтиёжманд оилаларга 10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

 

Ўксик қалбларнинг дилини шод қилган, кам бўлсада моддий эҳтиёжини қондирган ҳимматли ва жўмард ҳомийларни Аллоҳ улкан ажр-савоблар билан мукофотласин.

20 ТА ОИЛАГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ
25 Июль, 2024 йил | 97