«Вақф» хайрия жамоат фонди раиси халқаро конференцияда иштирок этди

Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки Муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ташаббуси билан Ислом оламидаги вақфлар ва ислом ишлари бўйича вазирларнинг IX халқаро конференцияси жорий йилнинг 3-5 август кунлари Макка шаҳрида бўлиб ўтди. “Мўътадиллик тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашда Ислом ишлари ва вақф вазирликларининг ўрни” мавзусида ташкил этилган конференцияда 62 давлатдан таниқли муфтийлар, Вақф ишлари вазирлари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Исохон Абдуллаев ҳам қатнашди.

Kонференциянинг очилишида Саудия ислом ишлари вазири Абдуллатиф бин Абдулазиз Ол Шайх барчани самимий қутлаб, бу саъй-ҳаракатлар ортида исломий ишларни ўзаро ривожлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, дунё бўйлаб исломни тўғри тушунишни тарғиб қилиш, Қуръон ва суннатни ҳурмат қилиш ва терроризмга қарши курашиш мақсад қилинганини айтиб ўтди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди раиси халқаро конференцияда иштирок этди
8 Август, 2024 йил | 76