Жазоир давлатининг Ўзбекистондаги элчиси “Вақф” фондига ташриф буюрди

Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Ирқий “Вақф” хайрия жамоат фондига ташриф буюриб, фонднинг фаолияти билан яқиндан танишди. Фонд бошқаруви раҳбарининг ўринбосари Жаҳонгир Саламов билан бўлиб ўтган учрашув давомида икки мусулмон давлат ўртасидаги алоқалар сўнгги йилларда ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Элчи жаноблари фонднинг мақсад ва вазифлари, хайрия ва закот ишларининг қай тартибда йўлга қўйилгани, хайрия маблағларининг қандай сарфланишига қизиқиш билдирди. Ўзбекистондаги вақф ишлари деярли Жазоирдаги каби бир хил йўлга қўйилганини қайд этиб, бу йўналишда ҳамкорликнинг ривожланишидан умидвор эканлигини таъкидлади.

Жазоир давлатининг Ўзбекистондаги элчиси “Вақф” фондига ташриф буюрди
15 Август, 2024 йил | 112