ХАЙРИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Меҳр-мурувват ва саховат ойи бўлган Рамазонда кўплаб юртдошларимиз қатори бир қатор мусулмон давлатлари, Халқаро ташкилотлари ҳам мамлакатимизда умргузаронлик қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга хайр-эҳсонлар ажратиб, кўпчиликнинг дуосини олмоқда.

Хусусан, яқинда Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) томонидан “Вақф” хайрия жамоат фондига 1500 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган қутилар топширилди. Бу жараёнда ТИКАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезчан, “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Саламов ва фонднинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича мутахассиси Миржалол Қосимов иштирок этди.

– ТИКА Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди билан бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади, – дейди Али Риза Тезчан. – Бу йил ҳам анъанани давом эттириб, Рамазон ойида кўплаб эҳтиёжманд оилаларга имкон даражасида ёрдам беришни мақсад қилганмиз. Аллоҳ насиб қилса, фонд билан амалга ошираётган бугунги ишларимиздан ҳам ёрдамга муҳтож, ногирон, кам таъминланган кўплаб оилалар хурсанд бўлади.

Ўтган қисқа вақт давомида бу хайрия юклари манзилларга, республикамизнинг чекка ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга етказилди.

ХАЙРИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ
14 Март, 2025 йил | 9