Модул тизими талабаларига яна 60 дона Қуръони карим тортиқ қилинди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари амалга оширилмоқда. Ушбу акция ва тадбирлар орасида диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур қўлланма ва китобларни тақдим этиш ишлари алоҳида ўрин эгаллайди.

 

Ўзбекистоннинг саҳоватпеша инсонлари ёрдамида бир қанча илм толиблари ва толибаларига минглаб Мусҳафи шарифлар тарқатилди.

 

VAQF.UZ

 

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент ислом институтида модул таълим тизими асосида таълим олаётган талабаларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 60 дона Қуръони карим тақдим этилди. Бу эса яқиндагина ушбу талабаларни қўллаш мақсадида ўтказилган хайрия тадбирининг мантиқий давоми бўлди.

 

VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ

 

VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ

 

Аввалроқ, жорий йилнинг сентябрь ойида модул тизими асосида сиртқи таълим олишни бошлаган талабалар учун 60 дона Қуръони карим ва 450 дона турли мавзудаги китоблар тақдим этилган эди. 

 

VAQF.UZ
VAQF.UZ
VAQF.UZ

 

Маълумот ўрнида, мазкур таълим тизимига 2019-2020 ўқув йили бўйича вилоятлар кесимида 120 нафар ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари тавсиясига асосан ўқишга қабул қилинган эди. 

 

VAQF.UZ

 

Аллоҳ таоло саҳоватли инсонларнинг қилаётган эҳсонларини Ўз даргоҳида қабули мақбул айласин. Улкан ажрларга эришиш йўлида қорилар тайёрлаш ишига кўмаклашинг!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

 

22 Октябрь, 2019 йил | 1250