Вақф хайрия жамоат фонди июнь ойида жами бўлиб 231 838 600 сўм закот ва хайрия маблағларини шариатда кўрсатилган ўринларга етказди.
Маблағлар муҳтож, бемор, уйсиз, қаровчиси йўқ ёши улуғларга, кўзи ожизлар ва ногиронлар жамиятига нақд пул ёки пластик карта орқали берилди.
Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.