Бугунги кунда дунё аҳолисининг бир қисми тоза ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб келади ва ушбу сувни сунъий иншоотларда кўп муддат сақлаган ҳолда истеъмол қилади. Бироқ ер ости сувларини катта маблағ эвазига қудуқ қазиб сув чиқариш имкони бўлган пайтда, аҳолининг ушбу қудуқни қазишга моддий имкониятлари етишмаслиги мумкин. Шу мақсадда оилавий корхона ходимлари ҳамда "Вақф" фонди ҳамкорлигида саховатли инсонлар кўмагида шу каби ҳудудларни аниқлаган ҳолда, тўпланган маблағлар ҳисобига сув чиқариш акциясини бошлади. Ушбу акция доирасида йиғилган маблағлар эвазига нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки хорижий мамлакатларда ҳам оби ҳаётни етказиб бериш имконияти яратилиши мумкин.
Акция доирасида эҳсон қилинган маблағлар ичимлик суви муаммоси бўлган ҳудудлар аҳолисига сув чиқариб бериш учун сарфланади.
Бир кишининг чанқоғини қондиришнинг савоби улкан, бутун бир маҳалла ёки қишлоқ аҳлининг эҳтиёжини қондириш эса улкан савобларнинг ёғилишига сабаб бўлади.
Ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).
Халқимизда чанқаганга сув бериш, унинг чанқоғини қондириш борасида кўплаб ибратли мақол ва маталлар мавжуд. Сув чиқариш, юзлаб инсонларнинг оғирини енгил қилишга ўзгача ёндашилади. Ушбу савобли ишни амалга оширган инсонга бутун умр савоб етиб туради.
Улкан савобга эришиш йўлида хайрия акциясида иштирок этинг. Қуйидаги электрон тўлов тизимлари орқали хайрияга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
Тўпланган маблағ : 0 сўм