Фуқаро Турсунова Хафиза Фондга мурожаат қилиб, 2015 йилдан буён бемор бўлган турмуш ўртоғи Хомидов Фахришод хорижда жарроҳлик амалиётини ўтаб келиши учун моддий ёрдам беришни сўраган. Хомидов Фахришодда орқа миянинг VC4-VG6 қисмида ўсимта борлиги аниқланган. Бемор 2018 йил Тошкент нейрохирургия илмий марказида операция қилинди. Операциядан сўнг қўлларда ҳаракатланиш чегараланган. Овқатни ўзи ея олмайди. Оёқларда ҳаракат умуман йўқ. Ич келиши памперс, пешоб келиши катетер орқали. Операциядан кейин икки марта даволанган. Шифокорларнинг таъкидлашича, бемор чет элда жарроҳлик амалиётини ўтказиш лозим, бунинг учун беморга 20 миллион сўм керак бўлади.
Оила ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги сабабли, саховатпеша инсонлардан имкон қадар Фахришоднинг соғайиб кетиши учун моддий ёрдам беришларини умид қилмоқда.
Тўпланган маблағ : 0 сўм