Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида хайрия тадбири ўтказилди. Шу куни “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг бир гуруҳ ходимлари ҳомийлар билан ҳамкорликда Хўжайли туманида яшовчи кам таъминланган, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд оилалар хонадонига кириб боришди. Уларнинг яшаш шароитларини ўрганиб, ҳолидан хабар олишди.

Тадбир давомида 25 та ана шундай оилага турли зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийим-кечаклар ва болалар ўйинчоқлари хайрия қилинди. Бундай хайрия тадбирлари бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
4 Январь, 2024 йил | 114