“ВАҚФ” ВАКИЛЛАРИ “МУРУВВАТ” УЙИДА

“Вақф” хайрия жамоат фонди нафақат эҳтиёжманд оилалар, етим ва мискинларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашни, уларга моддий ёрдам беришни мақсад қилган, балки республикамиз ҳудудидаги “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида тарбияланаётган, ўша ерда яшаётган ўзгалар парваришига муҳож инсонлар ҳолидан хабар олишни ҳам ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. Рамазон ойида бу каби хайрли амаллар салмоғи янада ошмоқда.

Яқинда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилояти филиали вакиллари ҳомийларни жалб этган ҳолда Хива шаҳридаги ногиронлиги бўлган шахслар учун фаолият кўрсатаётган “Мурувват” эркаклар интернат уйига совға-саломлар билан кириб боришди. Бу ерда яшаётган юртдошларимизга жами 7 млн. сўмлик турли озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

“ВАҚФ” ВАКИЛЛАРИ “МУРУВВАТ” УЙИДА
19 Март, 2024 йил | 145