“ҲИДОЯ” УСТОЗ ВА ТОЛИБЛАРИ УЧУН ИФТОРЛИК

Илм аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шаритлар яратиб бериш, моддий ва маънавий таъминлаш савобли амаллардандир. Айнан яхшини ёмондан, оқни қорадан ажратишда, ёш авлоднинг билимли ва комил инсон бўлиб вояга етишида, юртнинг тараққий этишида уларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

 

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти филиали ходимлари буни яхши англанган ҳолда исломий билим юртларида сабоқ бераётган ва таълим олаётган мударрис ва талабаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Яқинда ҳомийларни жалб қилган ҳолда “Ҳидоя” ўрта махсус билим юрти устоз ва талабалари учун ифторлик ташкил этишди.

“ҲИДОЯ” УСТОЗ ВА ТОЛИБЛАРИ УЧУН ИФТОРЛИК
7 Апрель, 2024 йил | 207