ХАЛҚ ҲОФИЗИ ТАДБИР МЕҲМОНИ БЎЛДИ

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрли ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, фонднинг Тошкент вилояти филиали ҳомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, улар учун хайрия тадбирлари ташкил этишмоқда.

 

Бугун филиал ходимлари “Марҳабо” тўйхонасида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлинмасидаги кўзи ожизлар учун дастурхон ёзишди. Жами 200 нафар юртдошимиз иштирок этган тадбирда Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров ва хонанда Ҳожи Акбар меҳмон сифатида қатнашиб, дилтортар қўшиқлари билан даврага ўзгача файз беришди. Ташриф буюрганларга хушнудлик улашишди.

ХАЛҚ ҲОФИЗИ ТАДБИР МЕҲМОНИ БЎЛДИ
17 Апрель, 2024 йил | 329