ЭҲТИЁЖМАНДЛАРГА МОДДИЙ КЎМАК

«Вақф» хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали томонидан эҳтиёжманд оилалар, миксин ва ногирон аҳоли вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, яқинда саховатли ҳомийлар, фидоий волонтёрлар кўмагида вилоятнинг шаҳар ва  туманларида яшовчи 100 нафар боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар, гигиеник воситалар ва бошқалар ҳадя қилинди.

 

Саховатли ва ҳимматли ҳомийлар, фидойи юртдошларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

ЭҲТИЁЖМАНДЛАРГА МОДДИЙ КЎМАК
17 Май, 2024 йил | 373