100 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ ИШТИРОКИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ МАВЗУДА ТАДБИР

Орамизда билиб-билмай миссионерлар алдовига учиб, охир-оқибат азалдан ота-боболари амал қилиб келаётган эътиқоддан воз кечаётганлар учраб турибди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, юртдошларимизнинг ёлғон ваъдаларга алданиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида жойларда диний соҳа вакиллари томонидан диний-маърифий мавзуда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

 

Яқинда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Бухоро вилояти филиали томонидан ҳам ана шундай тадбир ўтказилди. Гапириш ва эшитишда нуқсони бор 100 нафар юртдошларимиз иштирок этган тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вилоят вакиллигининг мутахассислари, филиал ходимлари Ислом динининг моҳияти, миссионерларнинг асл мақсади ҳақида маърузалар қилишди. Мавзу юзасидан иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришди.

 

Тадбир якунида юртдошларимизга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

100 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ ИШТИРОКИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ МАВЗУДА ТАДБИР
22 Май, 2024 йил | 190