«Илм йўлида кўмак берамиз» акциясини ташкил этиш Тартиби

 

«Илм йўлида кўмак берамиз»

акциясини ташкил этиш Тартиби

 

  1. I. Умумий қоидалар

1.1. «Илм йўлида кўмак берамиз» акциясини (қуйида «Акция» деб аталади) ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги иккита олий ва тўққизта ўрта махсус диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчиларнинг ўқиши учун контракт тўловларини тўлашда ёрдам беришдан, хамда талаба ва ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришдан иборат.

1.2.Ушбу «Тартиб» «Илм йўлида кўмак берамиз» акциясини ташкил этиш ва ўтказиш, унда юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда иштирок этиш механизмларини белгилайди.

1.3. Ушбу «Акция» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари билан хамкорликда ўтказилади.

1.4. «Акция»ни молиялаштиришда барча жисмоний ва юридик шахслар қатнашиши мумкин.

1.5. «Акция» амал қилиш муддати – муддатсиз йил давомида.

 

  1. «Акция»ни ташкиллаштириш асослари

2.1. Акция эълон қилинган кундан бошлаб узлуксиз равишда йил давомида жисмоний ва юридик шахслар («ҳомийлар») томонидан пул маблағларини йиғиш учун жорий қилинади.

2.2. «Акция» доирасида маблағлар 8600.3104.0344.3450-сонли пластик карточка орқали қабул қилиш жорий қилинади ва тижорат банклари инфокиосклари хамда мобил тўлов тизимлари орқали йиғилган маблағлар «Вақф» хайрия жамоат фондининг АТИБ «Ипотекабанк» Юнусобод филиалида очилган 20212000900881753007-сонли ҳисоб рақамига алохида хисобини олиб бориш учун ўтказилади ва ушбу «Тартиб»га мувофиқ тасарруф қилинади.

2.3. Ҳар куни кунлик йиғилган маблағ ва жами йиғилган маблағлар тўғрисида маълумотлар фонднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида, vaqf.uz веб сайтида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб борилади.

«Акция» доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги иккита олийгоҳ ва тўққизта ўрта махсус Ислом билим юртлари таълим муассасалари тавсияси асосида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан танланади.

2.4. «Акция» доирасида биринчи боcқич тўловлар ҳар йилнинг 25 сентабрга  қадар, иккинчи босқичда ҳар йилнинг 25 февралга қадар пул маблағлари ташкилий қўмита томонидан танлаб олинган талабаларнинг контракт пулларини тўлаш учун, хамда иқтидорли талаба ва ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

2.5. «Акция» ҳар йили ушбу Тартибга мувофиқ давом эттирилади. Акция доирасида йиғилган маблағлар талаба ва ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришга, талаба ва ўқувчиларнинг шартномаларини тўлашга кўмаклашиш учун сарфланади.

2.6. Ташкилий қўмита томонидан билим юртларидан ўқув йилнинг жорий семестри учун контракт бўйича тўланиши лозим бўлган пул миқдорлари тўғрисида маълумот олинади ва талабалар контрактларини тўлаш учун ажратилган пул маблағлари биринчи иловага мос равишда тақсимланади.

2.7) Ташкилий қўмита томонидан шартномалари тўлаб берилиши лозим бўлган талаба ва ўқувчилар рўйхати тузилиб, «Вақф» хайрия жамоат фондига далолатномага мувофиқ тақдим этилади ва Фонд томонидан билим юрти хисоб варақларига рўйхатга асосан маблағлар тўлаб берилади.

 

III. Ўқитувчилар ва ўқувчи-талабаларни рағбатлантириш шартлари:

  • Таълим олиш жараёнида Қурьони каримни тўлиқ (энг камида учдан икки қисмини ўқув даргоҳида) ёдлаб чиққан ўқувчи-талаба энг кам иш ҳақининг ўн баробари миқдорида, ўқитувчи эса энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида рағбатлантирилади;
  • Таълим олиш жараёнида Қурьони каримни бир ўтиришда биринчи марта ёддан ўқиб берган ўқувчи-талаба энг кам иш ҳақининг ўттиз баробари миқдорида, ўқитувчи эса энг кам иш ҳақининг ўн беш баробари миқдорида рағбатлантирилади;
  • Ўқувчи-талаба таълим муассасаси дарслик ва қўшимча машғулотлар жадвалига киритилмаган араб тилидаги (грамматикага оид бўлмаган, энг камида икки юз бетлик) китобни тамомласа кенгаш тавсиясига биноан энг кам иш ҳақининг икки баробаридан ўн баробаригача рағбатлантирилади;
  1. Акция доирасида иштирок этадиган талабалар рўйхати билим юрти томонидан қуйидаги шартларга мувофиқ ташкилий қўмитага тақдим қилинади:
  • Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабаси ёки ўқувчиси бўлиши;
  • Ўқув йили давомида илмга ташналиги билан алоҳида ажралиб турган талабалар;
  • Иқтидорли, аъло баҳоларга ўқиётган талабалар;

Қўшимча шартлар:

а) Чин етим, етим, боқувчисини йўқотган оила фарзанди бўлиши;

б) Оилали бўлиб ўқиётган бўлиши ва оилавий молиявий шароити оғир бўлиши;

в) Оилавий-молиявий шароити оғир бўлиши;

 IV. Акция доирасида ихтиёрий эҳсон маблағларини қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади:

Сўмда:

«Вақф»  хайрия жамоат фондининг акция учун очилган 20212000900881753007-сонли махсус ҳисоб рақамига тўлов топшириқномалари орқали;

Электрон тўлов тизимлари (Click, Payme, MBank ва бошқалар) воситаси орқали пул ўтказиш;

Тижорат банклари инфокиосклари орқали;

«Вақф»  хайрия жамоат фондининг ишончли вакили Хаким Бакиев номига тижорат банкида очилган 8600.3104.0344.3450-сонли пластик картага пул ўтказиш орқали;

Валютада:

а) х/р 20212840600881753002 АТИБ “Ипотека банки” Юнусобод филиали, МФО 00837,

SWIFT UZHOUZ22, манзили: Тошкент шахри, А.Темур кўчаси, 89

б) пул ўтказмалари тизими орқали.

 V. Ташкилий қўмита аъзолари:

«Вақф» хайрия жамоат фонди бошқаруви;

Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакили;

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги талабалари акцияда қатнашаётган диний таълим муассасаларининг биттадан вакиллари;

Жамоатчилик назорати вакиллари;

ОАВ вакиллари;

***

Эслатма: «Илм йўлида кўмак берамиз» акциясининг ушбу тартиб-қоидаси халқ муҳокамаси учун қўйилди.

Муҳокаманинг тугаш санаси: 20.08.2018

Ушбу тартиб қоидалар бўйича vaqfuzbekistan@gmail.com электрон почтасига ёки фонднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиринг! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

14 Август