Умаров Муҳаммаджон
Махсус ИД рақам : aksiya_4000010
Манзили : Тошкент вилояти, Бекобод тумани
Боғланиш учун : Акцияга масъул: Ойбек Хушвақов. Тел: +998-97-737-99-25 , +998-78-150-64-36
Акция мақсади :

                                 

Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўлида ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Бекобод туманидан Умаров Муҳаммаджон (1963 й.туғилган) юрак жарроҳлик амалиётини ўташ учун моддий ёрдам сўраб мурожаат йўллаган. Шифокорлар томонидан Муҳаммаджон акани туғма юрак нуқсони билан ҳасталанганлиги сабабли имкон қадар тезроқ жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсияси берилган. Ўзи II-гуруҳ ногирони ҳамда бир фарзанди I-гуруҳ ногирони. ўзининг даромади чекланганлиги сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий ёрдам беришга сахий ва саховатли инсонларни чорлаймиз.

►  Ёрдам қўлини чўзишлик билан савобли амалларингизни зиёда бўлишида Аллоҳдан умидвор бўлинг !

Талаб қилинган маблағ : 157 000 000 сўм


Тўпланган маблағ : 4 983 963.00 сўм


Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин

4 Декабрь