Баҳромова Нигора
Махсус ИД рақам : aksiya_4000016
Манзили : Тошкент шаҳри
Боғланиш учун : Акцияга масъул: Ойбек Хушвақов. Тел: +998-97-737-99-25 , +998-78-150-64-36
Акция мақсади :

                                 

Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифаси бажарилиши юзасидан ўтказилмоқда.

1976 йилда туғилган Нигора Баҳромова турмуш ўртоғи билан ажрашган, ҳозирда унинг қарамоғида икки нафар фарзанди бор. Икки йилдан буён "кўкрак мастопатия" касаллигидан азият чекади. Чап кўкрак ўсмаси ташхиси қўйилган бўлиб, 2018 йилнинг 15 декабрида 4 миллион сўм миқдоридаги кимё муолажаси ўтказилган. Бу сингари муолажалар ҳар 21 кунда умумий 8 марта ўтказилиши зарурлиги қайд этилган.

Икки нафар фарзанднинг онаси бўлган Нигора Баҳромова яхши инсонлар кўмагига муҳтож. Унинг даволаниши учун қарийб 32 миллион сўм талаб қилинади.

Талаб қилинган маблағ : 32 000 000 сўм


Тўпланган маблағ : 3 650 625.00 сўм


Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин

23 Январь