27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тадбир бўлиб ўтди. Унда диний-маърифий соҳа ходимлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Байрам тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Дарҳақиқат, бугунги таҳликали замонда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ниҳоятда ортиб бормоқда. Шундай дамларда қалам аҳиллари ғоятда зийрак, хушёр ва теран мушоҳада билан халққа маълумотларни тўғри ва ҳаққоний етказишлари айни давр талаби. Мана шу машаққатли ва шарафли касб эгаларининг меҳнатларини қадрлаш ва муносиб тақдирлаш ниятида "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари И. Халилов ҳам тадбирда иштирок этди ва 100 нафар қалам аҳилларининг ижод ва меҳнатларини муносиб тақдирлаш учун китоблар улашди.
Фурсатдан фойдаланиб, "Вақф" хайрия жамоат фонди юртимизда ижод қилаётган барча Матбуот ва ОАВ ходимларини бугунги айём билан қутлайди. Оилаларига бахту саодат ва машаққатли ва айни пайтда шарафли ишларида муваффақиятлар тилайди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати