«Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!» (Иброҳим сураси, 31-оят)
«Вақф» хайрия жамоат фонди кенг кўламли яна бир лойиҳа ишга туширганини маълум қилади. Унга кўра фонд кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчиси йўқ, чин етим ва муҳтож йигит ва қизларнинг ларнинг никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиб беради.
Акцияда ҳар бир киши пул ўтказиш ёки кўмак бериш орқали иштирок этиши мумкин.
Биринчи хайрия тўйи ноябрь ойида ўтказиб бериш режалаштирилган.
Ислом қуввати, ватан равнақи, халқ манфаати учун биргаликда ҳаракат қилайлик!
Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 7630 6808 (Бакиев Ҳаким номида)
Вақф хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳа учун кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!
Акцияга масъул шахс: Абдулазиз Муҳаммадиёров
Мурожаат учун телефон: (99) 888 88 77
Эслатиб ўтамиз, «Вақф» фонди ҳозиргача «Масжид ва мадрасалар учун китоб» ва «Илм йўлида кўмак берамиз» акцияларини ўтказиб келаётган эди.