Мамасоатов Ҳасан
Манзили : Қашқадарё вилояти
Боғланиш учун : Акцияга масъул: Ойбек Хушвақов. Тел: +998-97-737-99-25 , +998-78-150-64-36
Хайрия йўналиши мақсади :

                                 ﷽ 

Ушбу акция доирасида катта маблағ талаб қилинадиган тиббий ёрдамга муҳтож беморларга ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Қашқадарёлик фуқаро Авлақулова Дилрабо Фондга мурожаат қилиб, ўғли Мамасоатов Ҳасанни хорижга бориб келиши  ва болажонининг операцияси учун молиявий ёрдам беришни сўраган. Мамасоатов Ҳасан 12.06.2010 йилда туғилган чап кўз косасида ретробуль бар соҳани тўлиқ эгаллаб турувчи 26 х 32 х30 мм катталикда ҳосила ва ўсма пайдо бўлган. 2015 йил июл ойида  Республика Онкологоия илмий  марказида кўздаги  ўсма олиб ташланган. 2015 йилдан 2018 йилгача Республика Онкология илмий маркази шифокорлари назоратида бўлиб турган. 2018 йил август ойида яна шу чап кўзида  шиш катталашди. Бир неча бор кимё-терапия муолажаси олинишига қарамасдан кўзда шиш қайтмаяпти. Шифокорларнинг таъкидлашича, Россияга олиб бориб операция қилиб ўсимтани олиб ёки кўзни қовоққача олдириш тавсия этилган.

Шифокорлар йил давомида даволатиш учун 100 миллион сўм талаб қилинишини маълум қилишган. Ҳимматли биродарлардан имкон қадар фарзандининг соғайиб кетишига моддий ёрдам беришларини умид қилмоқда.

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Мамасоатов Ҳасан

Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

15 Апрель