"Вақф" фонди томонидан устоз ва талабаларга Мусҳаф тақдим этилди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Ислом маърифатини ёйишда жонбозлик кўрсатиб келаётган, ўз илмини ёшларга ўргатишдек шарафли вазифани сидқу дилдан бажараётган устозлар ва илм толибларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб хайрия акциялари ташкил этиб келинмоқда.

 

Юртимизда яқин кунларда "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" кенг миқёсда нишонланади. Ушбу айём муносабати билан бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртида таълим-тарбия фаолияти билан шуғулланаётган устоз ва мураббийлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда билим юрти талабалари ҳам иштирок этдилар.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов динимизда илм олишга нисбатан берилган рағбат, илм соҳибларининг даражаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. У киши ўз сўзида устоз-мураббийларга муносабат ҳақида гапириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва ҳаттоки балиқгача одамларга яхшиликни таълим берувчига саловат айтадилар" (Имом Термизий ривояти), деб айтган ҳадисларини эслаб уни шарҳлаб ўтди.

 

Тадбирда мўмин-мусулмонлар қадимдан устоз ва мураббийларга мисли кўрилмаган ҳурмат кўрсатиб келгани, фарзандларининг камолотга етиб, дунёю охират саодатига эришишлари учун устознинг ўрни беназир эканини яхши англашгани ҳақида фикр юритилди.

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz
Тадбир якунида "Вақф" фонди томонидан мадраса ўқитувчи ва талабаларига 200 дона Қуръони карим тортиқ қилинди. Талабаларга Ислом устунини қаттиқ тутишлари ҳамда келажакда қори бўлиб етишишларини тилаб дуои хайрлар қилинди.

 

Фонд раҳбари устоз ва талабаларга "Вақф" фонди илм йўлида фаолият олиб бораётган ҳар бир устоз ва толибнинг таянчи бўлишга тайёр эканини билдириб ўтди.

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Аллоҳ илм йўлида бел боғлаган устозларимиз ва толиби илмларимизга сабру жамил ато этсин.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

25 Сентябрь