11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 15 та масжидга жами ҳисобда 18 млн сўмлик 40 турдаги 735 та китоб етказиб берилди.
Акцияга кўра, Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар етказиб берилади.