Бугун, 5 май куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, долзарб масалалар ва салоҳият” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
🇲🇾Анжуман очилиш маросимида олий мартабали меҳмон Малайзия Қироличаси Раджа Зарит София иштирок этиб, икки давлат ўртасидаги илмий дипломатия ва гуманитар алоқалар янги поғонага кўтарилганини таъкидлади.
✅ Шунингдек, тадбирда маҳаллий ва хорижий олимлар, давлат ва жамоат арбоблари билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, диний таълим муассасалари раҳбарлари, мударрислар, имом-хатиблар, отинойилар қатнашди. Анжуман иштирокчилари ялпи мажлис ва учта шўъбада ислом илмий меросини ўрганишнинг замонавий масалаларини муҳокама қилди.
🤝Конференция доирасида Малайзия технология университети ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
🤝 Шунингдек, Малайзия томонидан “Вақф” хайрия жамоат фондига 20 000 нусха Қуръони каримнинг ҳадя қилиниши ва Қиролича хонимга “Малайзия Ислом санъати музейи тўплами” китоб-альбомининг тақдим этилиши анжуманга янада файз бағишлади.
👍Мазкур нуфузли тадбир халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ислом маърифатини кенг ёйиш йўлидаги хайрли қадамлардан бири бўлди.
"Vaqf" xayriya jamoat fondi
APEXBANK