⭐️ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жойларда кўплаб маърифий-хайрия тадбирлари ташкил этилиб, юртдошларимиз қалбига байрам шукуҳи ва қувонч улашилмоқда.
🎁 Хусусан, жорий йилнинг 24-25 август куни республикамизнинг барча ҳудудларида жами 2500 нафар ободонлаштириш ходимларига фонд маблағлари ва ҳомийлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатиш режалаштирилган. Бугун Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ана шундай тадбирлар ташкил этилиб, 600 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган, юртимиз озодалигига ҳисса қўшаётган кўплаб юртдошларимиз байрам нафасини ҳис қилишди. Хонадонларига хурсандчилик кириб борди.
✅Бу каби тадбирларни ташкил этишдан мақсад, ҳар доим ҳам қадрланавермайдиган ушбу соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини эътироф этиш, улар қалбига байрам нафасини бериш, хурсандчилик улашишдан иборатдир.