Statistika
Jami 0
Kategoriyalar
Kundalik tendentsiya
  • +998 95 195-16-10
  • info@vaqf.uz
  • vaqfuzbekistan@gmail.com
ЎЗБЕКИСТОН XIV ХАЛҚАРО ВАҚФ КОНФЕРЕНЦИЯСИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ

«Вақф» хайрия жамоат фонди масъуллари Малайзиянинг Халқаро вақф форуми  ташкилотчилари билан видео суҳбат ўтказди.

Мажлисда фонд бошқаруви раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов, биринчи ўринбосар Ойбек Хушвақов, халқаро алоқалар бўлими раҳбари Миржалол Қосимов, шунингдек Малайзия томонидан Малайзия Халқаро вақф фаолияти кенгаши президенти доктор Моҳд Ғазали бин Мд Нур, Малайзия Халқаро ислом университети профессор-ўқитувчислари Нор Асия бинти Моҳамад, Аҳмад Ариф бин Зулкефли, Изҳам Ҳакими бин Редзанлар иштирок этди.

Онлайн шаклда ташкил этилган мажлисда икки томон ҳамкорлигида жорий йилнинг 17-19 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ташкил этилаётган XIVХалқаро вақф конференциясини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан мазкур конференцияга соҳада хизмат қилаётган нуфузли шахсларнинг келиши, уларнинг билим ва тажрибасидан фойдаланиш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш, вақф фаолиятини халқаро миқёсга олиб чиқиш, вақф соҳасидаги етакчи давлатлардан келадиган экспертлар иштирокини таъминлаш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда конференция ўтказиш тартиби каби масалалар муҳокама қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда вақф соҳасида биринчи марта бундай нуфузли тадбир ташкил этилмоқда.

Tegishli Xabarlar

To'lov tizimlari orqali xayriya

To`lov tizimini tanlang

Tanlangandan so'ng, siz pul o'tkazmasini yakunlash uchun bank veb-saytiga yo'naltirilasiz