Шу кунларда юртимиз бўйлаб, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида «Энг яхши китобхон» танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда.
Бугун, 3 май куни, Наманган вилоятидаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида ҳам танловнинг илк - саралаш босқичи ўтказилди. Ғолиб бўлган талабалар, "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди Наманган вилояти филиали томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан:
????1-ўрин соҳибига – 4 000 000 сўм;
????2-ўрин соҳибига – 3 000 000 сўм;
????3-ўрин соҳибига – 2 000 000 сўм тақдим этилди.