Ночорларга ёрдам қўлини чўзиш, адашганларни тўғри йўлга бошлаш ва инсонларни яхшиликка чорлаш динимизнинг энг улуғ қадриятларидан ҳисобланади.
Мана шундай эзгу ниятда жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Вақф» фонди ҳамкорлигида, фонднинг Тошкент вилояти филиали томонидан эшитиш ва сўзлашишда имконияти чекланган фуқаролар орасида миссионерлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Сиз бизга кераксиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси M.Абубакирова, Олмалиқ шаҳар бош имоми С.Эрназаров, Тошкент вилояти бош имомининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имомова ҳамда «Вақф» фондининг Тошкент вилояти филиали ходимлари, 100 нафар имконияти чекланган фуқаролар иштирок этишди.
Тадбир давомида имконияти чекланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди ва ош дастурхони ёзилди.