27 май куни, "Вақф" хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан 200 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун Бухоро шаҳридаги "Нур" тўйхонасида “Сиз бизга кераксиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова, вилоят вакиллиги ҳамда фонднинг вилоят филиали ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида ош дастурхони ёзилди. Шунингдек, муҳтож фуқароларга 18 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.