Хоразмда имконияти чекланганлар учун "Сиз бизга кераксиз" тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 11 июнь санасида, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали ташаббуси билан вилоятдаги гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган 150 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун "Сиз бизга кераксиз" шиори остида "Миссионерликдан огоҳ бўлинг" мавзусида диний-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Ф.Раззоқов, "Вақф" фонди вилоят филиали раҳбари А.Матяқубов ҳамда вилоят бош отинойиси Ф.Отажоновалар иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида ош дастурхони ёзилиб, иштирокчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

"ВАҚФ" ХЖФ Матбуот хизмати

Хоразмда имконияти чекланганлар учун
11 Iyun, 2023 yil | 339